Hodisalar

БОЙСУНДАГИ ТОҒЛИ ҚИШЛОҚДА АЯНЧЛИ ШАРОИТДА ЁЛҒИЗ ИНСОН ҚИЙНАЛИБ ЯШАМОҚДА, РАҲБАРЛАР ЭСА “БЕХАБАР”…

Бойсун тумани “Деҳибола” маҳалласи Гиламбоп кўчаси 55-уйда яшовчи Фузайлов Абдурахим бизга мурожаат қилиб, мурожаатида уйида ёлғиз яшашини, унинг ҳеч кими йўқлигини, оилавий ҳволи оғирлигини, яшаш уйи авария ҳолатида эканлигини баён қилган. Биз Фузайлов Абдурахим билан онлайн мобил алоқа орқали суҳбатлашганимизда, у уйининг аҳволини кўрсатди. Унинг яшаш уйи жуда ачинарли аҳволда экан. Ўзи ҳарбий хизмат жараёнида касаллик орттириб, ҳалигача шу касалликдан даволанишини айтиб ўтди.

Фузайлов Абдурахим айтишича, у саккиз йилдан бери “Деҳибола” маҳалла раиси ва фаолларига бир неча марта ёрдам сўраб мурожаат этган. Лекин маҳалла раиси унинг илтимосини бажармаганлигини ва яшаш уйини яхшилашга ёрдам бермаганлигини маълум қилди.

А.Фузайлов бизга тақдим этган тасвирларни кўриб, Ўзбекистонимизда шундай аянчли шароитда инсонлар яшаётганлигига ишонгинг келмайди.

Биз Бойсун туман ҳокимлигидан “Деҳибола” маҳалласи Гиламбоп кўчаси 55-уйда яшовчи Фузайлов Абдурахим аҳволидан хабарлашиб, унинг яшаш шароитини яхшилашга ёрдам беради ва “Деҳибола” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаолларининг бу ҳолатга эътиборсизлик қилганликлари учун тегишли тартибда чора кўрадилар деб ишонамиз.

ШАВКАТ

Related Articles

Back to top button