Hodisalar

Гиёҳвандлик-аср вабоси

Гиёҳвандлик бугунги кунда инсониятни таназзулга судраётган энг хатарли иллатлардан бири бўлиб, кўплаб манбаларда ҳақли равишда «аср вабоси» деб номланади. У инсоннинг ақлига, соғлиғига ва жамиятдаги мавқеига жиддий путур етказадиган даҳшатли одатдир. Гиёҳвандликка ружу қўйиш, аслида, инсоннинг ўз ҳаётини турли хавф-хатарларга атайлаб бой бериши билан баробардир.

Шундай бўлса-да, бундай иллатга одатланганлар ҳам орамизда учраб туриши хавотирли ҳолатдир.

Хусусан, 2024 йил 14 сентябрь куни Бойсун туманида жойлашган “Дарбанд” ЙПХ масканида Ф.Х бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашинада 92,58 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётганида ушланган ва И.С 2024 йил 13 сентябрь куни Денов тумани ҳудудида ўзига олдиндан таниш бўлган Х.Фга 92,58 грамм кўп миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда ўтказганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, И.Снинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари тинтув қилинганда, шимининг чўнтагида 1,49 грамм ва шу хонадаги сейф ёнидаги пичоқда 0,04 грамм жами 1,53 грамм озгинадан кўпроқ миқдордаги “Опий” гиёҳвандлик воситаси топилган.

Суд ҳукми билан И.Сга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан узил-кесил 6 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Х.Фга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан
6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button