Касбим-фахрим

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин:  

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Менглиев Абдурахмон Жавлиевич — Қизириқ туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Амирова Зувайда Шадмановна — Термиз шаҳридаги касб-ҳунар мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

«Дўстлик» ордени билан

Аннаев Тухташ Жураевич — Термиз давлат университетининг Ўзбекистон тарихи ва манбашунослик кафедраси катта ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти             Ш.Мирзиёев

Related Articles

Back to top button