Маданият

Шўрчи тумани ҳокими Бахтиёр Худойбергановнинг туман аҳлига янги йил ТАБРИГИ

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар!
Янги йил мўъжизавий тарзда ўтмишни, ҳозирни ва келажакни, ёрқин орзулар, янги мақсадлар ва чексиз бахт-қувончни ҳамда эртанги ёруғ кунга интилишни бир-бирига боғлайдиган айёмдир. Ушбу ёрқин байрам ҳар доим ҳаётбахш умидлар, янги ташаббуслар рамзи бўлган. Ушбу ҳаяжонли дақиқаларда барчангизга самимий ҳурмат- эҳтиромимни изҳор этаман.
Янги йил байрами билан самимий табриклашдан, Сизларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик тилашдан мамнунман.
Янги йил оилангизга яхшилик ва фаровонлик, бахт ва қувонч келтирсин. Хонадонингизда доимо тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин. Кўзлаган мақсадларингизга эришиш бахти насиб этсин!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Умрингиз узун, қалбингиз бутун, чеҳрангиздан ҳамиша нур ёғилиб турсин. Янги йилингиз муборак бўлсин.

Шўрчи туман ҳокимлиги

Related Articles

Back to top button