Жаҳон

Шавкат Мирзиёев «Отан корғаушилар» монументига гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Нур-Султон шаҳридаги «Отан корғаушилар» («Ватан ҳимоячилари”) монументига гул қўйди.

Ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Унинг баландлиги 37 метр. Монумент марказида Ватан тимсоли — она тасвирланган.

Хорижий давлатлар раҳбарлари бу ёдгорликка гул қўйиб, Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиромини билдирадилар.

Related Articles

Back to top button