Жаҳон

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим эканини қайд этдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқдилар. Кенг кўламли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим экани қайд этилди.

Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа устувор соҳаларда истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Related Articles

Back to top button