Ўзбекистон

Сурхондарё вилояти ҳокими мамлакатимиз тараққиёти, тинч, осуда ҳаёт ва буюк келажак учун овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ комиссияси ҳудудида 860 та сайлов участкаси ташкил этилиб, сайловчилар учун барча шароит яратилди. Миллий қонунчилигимиз доирасида жиҳозланди. Сайловни умумэътироф этилган тамойиллар асосида ўтказиш мақсадида сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари ҳамда сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига тегишли мандатлар берилди. Пандемия шароитидан келиб чиқиб, мамлакатимизда белгиланган карантин қоидаларига қатьий риоя этиш чоралари белгилаб олинди.

Вилоятда 1 миллион 467 минг 12 сайловчи руйхатга олинган. Уларнинг 112 минг 902 нафари сайловда илк марта овоз бераётган йигит-қизлардир. Жорий йилнинг 14-20 октябрь кунлари мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида бўлиб ўтган муддатидан олдин овоз бериш жараёнида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 20 мингга яқин фуқаро  истак-хохишини эркин ифода этди.

Термиз шаҳридаги 269-сайлов участкаси муҳташам “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси биносида жойлашган. Бу ерда Меҳриобод маҳалласида яшайдиган 2 минг 838 сайловчи овоз беради. Айни пайтда улар сайлов участкасига келиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўз хохиш-иродасини эмин-эркин ифода этмоқда.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳам биринчилардан бўлиб, мазкур сайлов участкасида мамлакатимиз тараққиёти, тинч, осуда ҳаёт ва буюк келажак учун овоз берди

Related Articles

Back to top button