Маданият

Расмий муносабат

Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси томонидан фуқаро С.Эшқулованинг «Facebook» интернет ижтимоий тармоғи орқали бир нафар фарзандинг моддий таъминоти учун алимент пулини собиқ турмуш ўртоғидан ололмаётганлиги юзасидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 15.09.2017 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Хайитов Қурбонназар Пирнаевичдан ундирувчи Эшқулова Санам фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Олтинсой туман бўлим иш юритувига 17.11.2017 йилда келиб тушган.

Қарздор Қ.Хайитовнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини чеклаш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, туман ИИБ М ва ФРБнинг 08.01.2020 йилдаги маълумотномасига кўра Олтинсой туман ИИБдаги мавжуд архив картотека ҳамда паспорт-виза тизими текширилганда, паспорт олганлиги бўйича бирор-бир маълумот аниқланмаган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор Қ.Хайитовнинг мол-мулкларини аниқлаш юзасидан МИБ портал дастури орқали сўровномалар юборилган ва олинган жавобларга кўра унга тегишли бирон-бир турдаги мол-мулклари аниқланмаган.

Ижро ҳаракатлари олиб бориш жараёнида қарздор Қ.Хайитовнинг хисобидан ундирувчи С.Эшқулованинг 19.11.2018 йилдаги тилхатига асосан 2.000.000 сўм алимент пуллари ундириб берилиши таъминланган.

Ҳозирда қарздор Қ.Хайитовнинг алимент тўловларидан қарздорлиги 18.515.711 сўмни ташкил этади.

Шунингдек, қарздор Қ.Хайитов яшаш манзилида бир неча йиллардан буён яшамаслиги ва номаълум томонга чиқиб кетганлиги, бу манзилда унга тегишли мол-мулклари йўқлиги аниқланиб ушбу ҳақда 19.08.2021 йилда далолатнома расмийлаштирилган.

Шу сабабли, қарздор Қ.Хайитовга нисбатанЎзбекистонРеспубликаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-моддасига асосан МИБ портал дастури орқали қарздор жисмоний шахсни қидириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, қарздорнинг яқин қариндошлари томонидан туман почта алоқа бўлимининг 10.09.2021 йилдаги тўлов ҳужжатига асосан 400.000 сўм алимент пуллари ундирувчининг яшаш манзилига юборилиши таъминланган.

Ушбу ижро ҳужжати Қонунининг 35-моддаси 2-қисми 2-бандига асосан ижро иши юритиш вақтинча тўхтатилган бўлиб, қидирув натижаларига кўра ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш чоралари кўрилади.

Ҳозирда, Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси қидирув шўбаси томонидан қидирув суруштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Мажбурий ижробюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button