Ўзбекистон

Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг давлатлараро ўзаро алоқаси

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчиликка ва бошқа турдаги хавфли жиноятларга қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича бюро.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат бошлиқлари кенгашининг 1997 йил 9 октябрдаги қарори билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчиликка ва бошқа турдаги хавфли жиноятларга қарши курашни мувофиқлаштириш бўйича бюро тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

Бюронинг бажарилган иш тўғрисидаги ҳисоботларига кўра, ушбу иш Ҳамдўстлик мамлакатлари ички ишлар органларининг ўзаро алоқасини мустаҳкамлашга қаратилган:

— хизмат сафарига юборилган тезкор гуруҳларга жиноятларни фош қилиш ва жиноятчиларни қидиришда амалий ёрдам кўрсатиш;

— МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар органларининг ўзаро алоқасини ташкил этиш ва давлатлараро даражада қидирилаётган жиноятчиларни аниқлаш, ушлаш ва экстрадиция қилишда кўмаклашиш;

— тезкор ахборот, тезкор тусмоллар ҳамда тезкор-қидирув воситалари ва усуллари ёрдамида текширишни талаб қилувчи бошқа маълумотлар айирбошлаш;

— бир марталик комплекс тезкор-профилактика тадбирлари ва махсус операцияларни ўтказиш;

— террорчилик ҳаракатларини, қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар

ва портлатиш қурилмаларини, шунингдек қўш вазифани бажарувчи маҳсулотларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва улар билан муомала қилишни тўхтатиш бўйича тадбирлар;

— гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш натижасида олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича тадбирлар;

— ғайриқонуний миграци, одам ўғирлаш ва одам савдоси, одам аъзолари ва тўқималари билан трансплантация учун савдо қилиш, аёллар ва болалардан фойдаланиш, порнографик маҳсулот ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ жиноий фаолиятни тўхтатиш бўйича тадбирлар;

— гиёҳвандлик воситалари ва прекурсорларни МДҲга аъзо давлатларнинг давлатлараро чегараси орқали олиб ўтишни шу жумладан “назорат остида етказиб бериш” усули билан тўхтатиш, уларни қонунга хилоф равишда ташиш йўлларини беркитиш, улар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишда иштирок этувчи шахсларни аниқлаш бўйича тадбирлар;

— давлатлараро қидирувдаги жиноятчиларни аниқлаш ва ушлаш бўйича “Қидирув” операциясини ўтказиш;

— Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларда наркотижоратчилар уюшган гуруҳларининг жиноий фаолиятини тўхтатиш бўйича “Анзоб” операциясини ўтказиш;

— автомобилларни ўғирлаш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳларнинг жиноий фаолиятини тўхтатиш бўйича “Автомобиль” операциясини ўтказиш;

— гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни автомобиль, темир йўл, ҳаво ва сув транспортида МДҲга аъзо давлатларнинг давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтишни тўхтатиш бўйича “Канал” операциясини ўтказиш;

— этил спирти ва алкоголь маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ва улар билан муомала қилишни аниқлаш ва тўхтатиш бўйича

“Алкоголь” тадбирини ўтказиш;

— чегара олди ҳудудларида уюшган жиноий тузилмалар фаолиятини аниқлаш ва тўхтатиш, шунингдек бу ерда жиноятларнинг олдини олиш, тўхтатиш, аниқлаш ва фош қилиш бўйича “Чегара” операциясини ўтказиш.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Аксилтеррор маркази.

Марказ тўғрисидаги Низом Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат бошлиқлари кенгашининг 2000 йил 21 июндаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Аксилтеррор марказини ташкил этиш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланган.

Марказ Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг доимий равишда ишлайдиган ихтисослашган соҳавий органи ҳисобланади ва МДҲ аъзоси бўлган давлатлар ваколатли органларининг халқаро терроризм ҳамда экстремизмнинг бошқа хил кўринишларига қарши кураш соҳасидаги ўзаро алоқасини мувофиқлаштиришни таъминлаш учун мўлжалланган.

Марказ фаолиятининг энг муҳим масалалари юзасидан қарорларни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат бошлиқлари кенгаши қабул қилади.

Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:

  1. МДҲ давлат бошлиқлари кенгаши ва МДҲнинг бошқа органларига халқаро терроризм ҳамда экстремизмнинг бошқа хил кўринишларига қарши кураш борасида МДҲга аъзо давлатлар ҳамкорлигини ривожлантириш йўналишлари тўғрисида таклифлар киритиш.
  2. МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органларининг халқаро терроризм ҳамда экстремизмнинг бошқа хил кўринишларига қарши кураш борасида ўзаро алоқасини мувофиқлаштиришни таъминлаш.
  3. МДҲга аъзо давлатларда ва бошқа давлатларда халқаро терроризм ҳамда экстремизмнинг бошқа хил кўринишлари ҳолати, динамикаси ва тарқалиш тенденциялари тўғрисида олинаётган ахборотни таҳлил қилиш.
  4. МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари, махсус хизматлари ва бошқа ваколатли органларининг бирлаштирилган маълумотлар базаси негизида қуйидагилар тўғрисида ихтисослашган маълумотлар банкини шакллантириш:

— халқаро террористик ва бошқа экстре¬мистик ташкилотлар, уларнинг лидерлари, шунингдек уларга дахлдор шахслар;

— МДҲга аъзо давлатларда ва бошқа давлатларда халқаро терроризм ҳамда экстремизмнинг бошқа хил кўринишлари ҳолати, динамикаси ва тарқалиш тенденциялари;

— халқаро террорчиларга ёрдам кўрсатаётган ноҳукумат тузилмалари ва шахслар.

Доимий асосда ва сўровларга кўра МДҲга аъзо давлатларнинг ихтисослашган маълумотлар банкларини шакллантиришда иштирок этади.

Сурхондарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси:         М.Йўлдошева

Related Articles

Back to top button