Бу қизиқ

Сурхондарёда 860 та участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тақдим этилди

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этиш якунланди.

Бугун халқ депутатлари Шеробод тумани кенгашининг сессиясида ҳам шу масала атрофлича кўриб чиқилди.

Туман кенгаши депутатлари, тумандаги секторлар, сиёсий партиялар раҳбарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор бўлим, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этган сессияда тумандаги 67 та участка сайлов комиссияси аъзолигига 870 нафар муносиб номзод тасдиқланди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси аъзоси Феруза Жабборова иштирок этиб, участка сайлов комиссиялари аъзолигига тавсия этилган номзодларга бу жараённи Сайлов кодекси талабларига мувофиқ ташкил этиш юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берди.

Шунингдек, бугун вилоятнинг халқ депутатлари Сариосиё, Термиз, Узун, Шўрчи туман кенгашларининг сессияларида ҳам мазкур масала кўриб чиқилиб, номзодларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9- Сурхондарё округ сайлов комиссиясига тақдим этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жорий йилнинг 24-октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сурхондарёликлар 860 та сайлов участкасида овоз беради.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири

Related Articles

Back to top button