Олтинсойда алимент тўлашдан бўйин товлаган 4 нафар оталар 15 суткага қамалди
Мажбурий ижро бюроси Олтинсой тумани бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 4 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.
Бюронинг туман бўлими томонидан расмийлаштирилган баённомалар жиноят ишлари бўйича туман суди биносида қарздор оталар иштирокида кўриб чиқилди.
Хусусан, Сафар Жўраев 2020 йил 30 ноябрдаги фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг буйруғига асосан 4 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашлиги белгилаб қўйилган бўлсада бироқ, мажбуриятини унитган ота алимент тўлашдан бўйин товлаб келганлиги ва ҳозирда жами 7 миллион 863 минг сўм қарздорлиги борлиги маълум бўлди.
Ҳудди шунингдек, туманда яшовчи Шерзод Асадов ҳам бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида содир этган ҳуқуқбузарлигига иқрорлик билдириб, бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашлиги белгиланган бўлса-да, шу кунга қадар 5 миллион 780 минг сўм алимент қарздорликларини тўламаганлигини тан олди.
Афсуски, алимент қарздорликларини тўлашдан бош торган оталарга нисбатан жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан
ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан ўзларига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўламаслик бу уларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги тушунтирилди.
Рустам Худойқулов,
Мажбурий ижро бюроси Олтинсой туман бўлими бошлиғи