Madaniyat

Сурхондарёда анорзорлар янада кенгаяди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали тадқиқотчиларини қабул қилди.

Президентимиз жорий йил 1-2 июнь кунлари вилоятга ташрифи чоғида Шеробод туманида анор етиштириш ва уни қайта ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали тадқиқотчилари билан учрашган эди.

Тумандаги 48 та маҳалланинг 33 тасида анор парваришланади. Йилига ўртача 30 минг тоннагача болдек ширин мева йиғиб олинмоқда. Жорий йилгача туманда 2 минг 400 гектар анорзор бор эди. Бу йил ҳосилдорлиги паст бўлган 3 минг гектардан зиёд пахта ва икрғалла майдонлари ўрнида фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорлар анор боғлари барпо этиб, қўшимча 3 мингта янги иш ўрни яратди.

Уч йилдан кейин янги анорзорлардан 18 минг тонна ҳосил олинади. Унинг 8 минг тоннасини қайта ишлаб, 10 минг тоннасини экспорт қилиш режалаштирилган. Яқин йилларда воҳадаги 43 минг хонадонга анор кўчатлари жойлаштирилади.

Давлатимиз раҳбари анор боғлари ва анор мевасини қайта ишлайдиган замонавий корхона билан танишгач, Сурхондарёда қишлоқ хўжалигини инновацион йўналтириш бўйича институт ташкил этиш, анор билан бирга лимон, хурмо етиштиришни кўпайтириш юзасидан тегишли топшириқларни берди. Анорчилик бўйича лабаратория барпо этиш, касалликлардан ҳимоя қилиш, қўлланмалар, навлар яратиш бўйича вазифалар юкланди.

Вилоят ҳокими Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали тадқиқотчилари билан Сурхондарёда анор етиштиришнинг илмий базасини яратиш, хорижий илмий-тадқиқот институтлари, кўчат етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, янги анор навларини яратиш хусусида атрофлича фикр алмашди. Мутахассисларнинг таклифларини тинглади. Мевалар қироли бўлган анорчиликни ривожлантириб, аҳоли фаровонлигини таьминлаш юзасидан тавсиялар билдирилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ

Related Articles

Back to top button