Hodisalar

Энергия ресусрларидан ноқонуний фойдаланиш холатлари аниқланмоқда

Республика махсус комиссиясининг 6 майдаги 21-сонли баёнига асосан ҳудудлар қизил, сариқ ва яшил тоифаларга ажратилиши белгиланиб, ушбу ҳудудларда айрим фаолият турларига ишларни ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатма берилган.

Яшил тоифадаги ҳудудларда умумий карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, Мажбурий ижро бюроси ходимлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Сариқ тоифадаги ҳудудларда эса истеъмолчиларга талабнома юбориш, қарздорликни ундириш бўйича фаолият ташкил этилмоқда.

Бюро ходимлари томонидан қизил тоифадаги ҳудудларда ҳам тармоққа ноқонуний уланиш ёки энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатларига йўл қўйилмайди ҳамда доимий назорат қилиб борилади.

Истьемолчилар учун яратиб берилаётган имкониятларга қарамасдан, энергия ресусрларидан ноқонуний фойдаланиб, таъминотчи корхоналарга зарар етказаётган айрим истеъмолчилар орамизда учраб турибти.

Ҳусусан, Олтинсой тумани “Қорлиқ” МФЙда яшовчи А.Боллиев хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагичдан ташқари электр тармоқларига тўғридан тўғри ноқонуний уланиб,  фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Худди шунингдек, Ангор тумани “Бахор” маҳалласида ўтказилган мониторинг текширишларда фақаро А.Алимов яшаш хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагичдан ташқари симёғочга электр кабеллар орқали тўғридан тўғри уланиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Қовун қовундан ранг олар деганларидек А.Алимовнинг махалладоши Э.Худойқулов ҳам “Илғор” маҳалласида жойлашган янги хонадонининг қурилиши учун электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, электр тармоқларига тўғридан тўғри уланиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Қизириқ туманида ҳам Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан олиб борилган мониторинг кузатувларда “Етимқум” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Ориповнинг яшаш хонадони электр тармоқларига электр ҳисоблагичсиз тўғридан тўғри уланиб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Музработ тумани “Музработ дарвоза” МФЙ да истиқомат қилуви кўп йиллардан буён электромонтиёр касбини эгаллаган Н.Жўрақулов ҳонадонидаги электр ҳисоблаш приборига ташқи таъсир кўрсатиб, уланиш схемалари ўзгартирилган ҳолда электр энергиясини талон тарож қилиб келаётганлиги аниқланган.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан  Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасида асосан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун маъмурий баённомалар расмийлштирилиб, таъминотчи корхонага етқиздирилган зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Истеъмол маданиятини юксалтириш ва ундан тўғри фойдаланиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

 

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button