O`zbekiston

Янги Конституция — Янги Ўзбекистон тараққиётининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори

2023 йил 30 апрель куни умумхалқ референдуми натижаларига кўра Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинди. Ушбу тарихий ҳужжат мамлакатимиз ҳаётида янги босқични бошлаб бериб, “Инсон — жамият — давлат” тамойилини конституциявий даражада мустаҳкамлади.

Янги Конституция Янги Ўзбекистонни барпо этиш, демократик давлат ва адолатли жамият қуриш йўлидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси сифатида хизмат қилади.

Инсон қадри — энг олий қадрият

Янги Конституциянинг энг муҳим жиҳати — инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини янада кучайтирганидир. Ҳужжатда инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва манфаатлари давлат ҳимоясида экани қатъий белгилаб қўйилди. Фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқлари кенгайтирилди ҳамда уларни таъминлаш давлатнинг асосий бурчи сифатида мустаҳкамланди.

Ижтимоий давлат тамойиллари мустаҳкамланди

Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат экани алоҳида эътироф этилди. Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш масалалари конституциявий кафолат даражасига кўтарилди. Бу эса аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатига ҳуқуқий асос бўлди.

Фуқаролик жамияти ва очиқ давлат бошқаруви

Конституцияда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли кучайтирилиб, жамоатчилик назорати, очиқлик ва шаффофлик принциплари янада ривожлантирилди. Давлат органларининг фаолияти фуқаролар олдида ҳисобдор бўлиши, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик фикрини инобатга олиш муҳим қоида сифатида белгиланди.

Конституция — барқарор келажак кафолати

Янги Конституция — бу нафақат ҳуқуқий ҳужжат, балки халқ иродаси, келажак авлодлар тақдири учун қабул қилинган стратегик қарордир. У мамлакатимизда тинчлик, барқарорлик, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлашга хизмат қилади.

Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий, демократик ва ижтимоий давлат сифатида барқарор ривожланиши айнан ушбу Конституция билан узвий боғлиқди.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро судининг девонхона мудири

Боборажабов Ёқубжон Муродалиевич.

Related Articles

Back to top button