Маданият

ШЎРЧИ ТУМАНИДА ТУМАН ПРОКУРОРИ КУБОГИ УЧУН КУРАШ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Шўрчи туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида туман прокурори кубоги учун уюшмаган ёшлар ўртасида бир неча вазн тоифаларида кураш мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолиблиги учун қизғин курашда ёшлар фаол қатнашишди. Мусобақа иштирокчилари ва ғолибларига туман прокурори А.Б.Тўраев томонидан қимматбаҳо совғалар, ҳамда  туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг дипломлари топширилди.

Мусобақада 70 кг вазни бўйича И.Ҳолбоев биринчи, Ҳ.Алимардонов иккинчи ва А.Қурбонназаров фахрли учинчи ўринни эгалладилар.

Мусобақа қатнашчилари ўтказилган мусобақадан мамнун бўлишиб, кейинги мусобақаларга тайёргарликни давом эттириш ниятини билдиришди.

Бугунги кураш мусобақаси ёшларимизда катта таасурот қолдирди. Мусобақа қатнашчилари ва уларнинг яқинлари мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиришди.

Related Articles

Back to top button