Jahon

Қирғизистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда

Бугун, 10-январь куни соат 08:00дан Қирғизистонда президентлик сайловлари бошланди. Президентлик ўрни учун 17 номзод кураш олиб бормоқда.

Бир вақтнинг ўзида мамлакатда парламент республикаси бошқарув шаклини сақлаб қолиш ёки президентлик республикасига ўтиш бўйича референдум ҳам ўтказилмоқда.

Мамлакатда тартибсизликлар туфайли парламент сайловлари натижалари бекор қилиниб, президент Сооранбай Жеэнбеков муддатидан олдин истеъфога чиққан эди. Янги президент ким бўлиши 15 кундан сўнг сайлов натижалари чиққач аниқ бўлади.

Related Articles

Back to top button