Bu qiziq

Хозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида

🔷 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (Энг кам ойлик) ойига _1 050 000 сўм

🔷 Базавий ҳисоблаш миқдори _ 340 000 сўм

🔷 Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;

🔷 Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;

🔷 Ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔷 Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔷 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 527 000 сўм;

🔷 Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔷 Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 608 000 сўм;

🔷 Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 608 000 сўм;

🔷 Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – 608 000 сўм;

🔷 Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 212 000 сўмдан қўшилади.

Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 608 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Асос: ПФ–196-сон Президент Фармони

Related Articles

Back to top button