Маданият

20 ноябрь – Бутунжаҳон бола куни

БМТ 1954 йилги резолюциясида барча мамлакатларга 20 ноябрни Бутунжаҳон бола куни сифатида нишонлашни тавсия этган.

Шунингдек, 20 ноябрь санасида 1959 йилда «Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Декларация», 1989 йилда «Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция» қабул қилинган.

Байрам болалар фаровонлигини оширишга, дунё миқёсида болалар манфаатлари йўлида БМТ томонидан олиб борилаётган ишларни кучайтиришга қаратилган.

Жорий йилда ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратишдир.

Related Articles

Back to top button