Hodisalar

Фирибгарлик учун жазо муқаррар

(суд очерки)

Маълумки, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиноят ҳисобланади.

Масалан, фуқаро “Содиқ” (исми ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида, 2024 йил май ойи бошларида ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Сариосиё туманида фаолият юритувчи фермер хўжалигининг иш бошқарувчиси Ҳ.Бнинг ишончига кириб, унга Сариосиё тумани ҳудудида жойлашган 8 гектар ғалла экилган майдонининг пайхон қилинганлиги ҳолати бўйича етказилган зарарни ундиртиришда амалий ёрдам беришини айтиб, унинг ишончига кириб, ундан 500 АҚШ доллари ва 1.212.000 сўм пулларини олиб, ушбу пайхон қилинган ғалла майдони бўйича етказилган зарарни ундириб олишда амалий ёрдам бермасдан, қўлга киритилган 500 АҚШ доллари ва 1.212.000 сўм пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

2024 йил 21 май куни Ҳ.Бнинг аризасига асосан Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳар “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда “Содиқ” фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пуллардан 300.000 сўмни ариза муаллифи Ҳ.Бга қайтариб бераётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Судланувчига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 йил муддатга давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 17 январдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button