Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг юксак минбарида мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўзбек тилида нутқ сўзлади

Юртбошимиз БМТ Бош Ассамблеясида ҳамкорлик марралари, умидлари ва мамлакатининг тинчликпарвар мақсадларини илк бор Навоий тилида дунёга хитоб қилди.

Бу жуда катта байрам! Ер юзида яшаётган барча ўзбекларнинг байрами бу! Бу шараф байрами, ифтихор тантанаси!

Эй, дунё, эшит, минг йиллар нур сочган Юсуф Хос Ҳожибнинг овозини тингла! Яссавий ҳикматлари, Нажмиддин Кубро ҳайратлари, Ибн Сино шифолари, Навоийнинг наволари бор унда! Имом Бухорий ҳадислари, Нақшбандий тариқатию Улуғбекнинг самолари бор унда!

Эй, дунё, эшит! Жаҳонга ҳар қишлоғидан олим, шоир, авлиё, валий берган сахий юртнинг овози бу!

Тингла, бугун ЮРТ БОШИМ сўйламоқда! У Машраб тилида, Завқий, Муқимий, Фурқат, Увайсий, Нодирабегимларнинг назм тилида сўйламоқда!

Тингла, у, Қодирий, Фитрат, Чўлпон, Усмон Носир, Авлоний ҳасратлари, орзулари тилида сўйламоқда!

Тингла, Ўзбек деган танти миллатнинг, мард ўғлони сўйламоқда. У онаси, аёли, синглиси, қизининг аллалари каби майин, Алпомиш, Амир Темур, Мангубердилар тилидек кескир ва салобатлидир!

Унда булбуллар хониши, шамоллар шиддати, ёмғирлар шивирию райҳонлар ифори бор!

Ўз она тили бўлмиш ЎЗБEК тилида Ўз юртининг Президенти сўйламоқда!

Тингла, дунё, тингла, коинот!

Related Articles

Back to top button