Бу қизиқ

Чегара зонаси ўрнатиладиган Сурхондарёдаги ҳудудлар рўйхати муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси режими рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, Сурхондарё вилоятининг ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий ҳудудий бўлинмалари рўйхати ҳамда Сариосиё тумани ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларининг қўшимча рўйхати келтирилган.

Агар қарор муҳокамадан ўтиб, тасдиқланса чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш тартиби ҳақида оммавий ахборот воситаларида аҳоли манзилгоҳлари ва меҳнат жамоаларида тушунтириш ишлари ўтказилиши ташкил этилиб, бунда Ички ишлар идораларининг тажрибали ходимлари ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари жалб этилади.

Related Articles

Back to top button