Касбим-фахрим

Шўрчи туманида куз-қиш мавсумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Сурхондарё вилоятида ҳам иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманларда ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, мавсумга тайёргарлик ишлари қатъий назорат қилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15-октябрдаги «2019-2020 йилларда Шўрчи туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги №872-сонли қарори ижроси ва газ хўжалиги тизимини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича туманда қуйдагича ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи хизмат муддатини ўтган Д-219 ммли юқори босмли ер ости газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шўрчи АГРСдан бошлаб Д-159 ммли газ қувурлари ер устидан таянчларда 2.4 км газ қувурлари тортиб борилмоқда. Ушбу мукаммал таъмирланган газ қувурлари орқали тумандаги 6739 та аҳоли хонадонлари, 220 та ижтимоий ва иқтисодий тармоқлар ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларида узулуксиз бир маромда табиий газ таъминланиб, газда узилишлар бўлмайди.

Куз-қиш даврини хотиржам ўтказишни таъминлаш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир ифодасидир.

Газ хўжалиги тизмини куз-қиш иситиш мавсумига тайёрлаш ишлари бўйича 285 дона газ тақсимлаш қурилмалари техник тафтиш ва жорий созлаш кўриклари ўтказилиб, 2-дона юқори босимли газ тақсимлаш қурилмалари мукаммал таъмирланди. 2300 пм газ қувурлари бўёқлаш ишлари якунланди.

Бажарилган юмушлар сифатини таъминлаш мақсадида масъул идоралар вакилларидан иборат жамоатчилик комиссиялари тузилган бўлиб, мазкур комиссиялар далолатномалари асосида ишлар қабул қилинаётир.

Амалга оширилаётган бундай тадбирлар мавжуд камчиликларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, хонадонлар ва корхоналарнинг куз-қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказишини таъминлашга хизмат қилади.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button