Бу қизиқ

ЁШЛАРГА ЕР БЕРИЛАДИ

Давлат раҳбарининг жорий йил вилоятимизга қилган ташрифи давомида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, иш ўринлари яратиш, янги ер майдонларини фойдаланишга киритиш орқали маҳсулотлар етиштириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш бўйича қатор топшириқлар белгилаб берилди. Соҳа мутахассислари бу борада топшириқ ижросини таъминлашга киришди.

Шунингдек, «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси бўйича  ҳам жойларда ўқув семинарлар ташкил этилаётир. Куни – кеча  Жарқўрғон туманида  ушбу ҳуқуқий хужжат асосида жойларга иш юритиш тартибини жорий этиш борасида ўкув семинар ташкил этилди.

Семинарда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр ва сув хўжалиги  масалалари қўмитаси раиси Б.Тажиев, Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўсимликлар карантини ва назорати бошқармаси бошлиғи З.Юлдашев, Фитосанитар назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи Ш.Қўчқоров, бўлим бош мутахассиси Р. Мўминов, Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Р. Гаппаров, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Х.Чориев, Ички карантин бўлими бошлиғи Д.Мирзақуловлар, шунингдек семинарга алоқадор ташкилот ва идора мутахассислари иштирок этишди.

Унда ер олиб, ҳалол меҳнат қилиб оиласи фаравонлигини таъминлаш истагида бўлган Жарқўрғон туманидаги уюшмаган ёшлар, «Аёллар» дафтарига киритилган хотин-қизлар ҳам қатнашди. Уларга  мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан берилаётган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ушбу ер майдонларидан ўз оиласи даромадини янада ошириш, қолаверса ёшларни иш билан банд қилиш юзасидан тегишли тавсия ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

Даврон Мирзақулов,

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ички карантин бўлими бошлиғи

Раҳмиддин  Қодиров,

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси

бўлими бошлиғи

Related Articles

Back to top button