Ўзбекистон

Карантин даврида Қумқўрғонлик ота 66 миллион алимент пулларини олдиндан тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2019 йил         19 декабрдаги буйруғига асосан Қумқўрғон туманида яшовчи Г.Тоғаевдан икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.

Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан  олиб борилган тушунтириш тарғибот ишларидан ўзига тўғри хулоса чиқариб, Г.Тоғаев  собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган холда икки нафар фарзандларининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини яъни 66 миллион 500 минг сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Бу каби карантин даврида имконияти бор оталарнинг алимент пулларини ўз вақтида тўлаб бориши ҳам фарзандларининг моддий таъминоти яхшиланиши ва келажаги учун хизмат қилиши табиий.

Г.Тоғаев фарзандлари учун алимент пулларини олдиндан тўлаб берганлигидан мамнунлигини билдириб, шундай дейди: “оилада турли хил вазиятлар бўларкан. Бироқ бизлар оиламизни сақлаб қололмадик. Энг ачинарлиси, фарзандларимнинг тақдири мени кўп ўйлантиради.  Албатта, мен биргина ўз тинчлигимни ўйлаб бу ишларни амалга оширмадим. Фарзандларимнинг яхши ўқиши ва келажаги учун оз бўлсада ўз бурчимни адо этишга ҳаракат қилдим”.

Дадахон Назаров

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси инспектори.

 

Related Articles

Back to top button