Hodisalar

Риши Капур оламдан ўтди

Ўзбекистонлик кўплаб томошабинлар учун Риши Капур — «Мен шоир эмасман» ашуласини ижро этган ошиқ ўспирин бўлиб қолади.

1973 йили суратга олинган «Бобби» фильми дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларида муваффақият қозонган.

Риши унда камбағал қизга ошиқ бўлган бой ўспирин ролини ўйнаган.

Риши Капур — ҳинд киноси устунларидан бири бўлган Раж Капурнинг ўғли.

У илк бор отаси суратга олган «Менинг исмим масхарабоз» фильмида ўйнаган.

Риши жуда маҳоратли раққос ҳам бўлган.

Аммо кўпчилик ҳамон унинг қаҳрамонлари ижро этган ашулаларни севишади.

«Бобби» фильмидаги аксар қўшиқларни ўзбекистонлик ҳам катта авлод, ҳам ёшлар яхши билишади.

Фильмдаги «Мен шоир эмасман» ашуласи эса халқ тили ибораларига ҳам сингиб кетган.

Капурлар оиласи асли Покистоннинг Пешовар шаҳридан.

1947 йили Покистон алоҳида давлат бўлгач, улар Ҳиндистонга кўчиб ўтишади.

1990 йили Риши Капур Покистонга саёҳат қилиб, Пешовардаги бобоси туғилган уйни бориб кўрганди.

Оққондан азоб чекиб келган актёрнинг яқинлари у ўз оиласи даврасида жони узилганинин айтишди.

Риши Капур ўлими ортидан ҳамкасби Амитабҳ Баччан твит қилди ва унинг кетганидан қайғуда эканинин билдирди.

Бош вазир Нарендра Моди ҳам кучли истеъдод кетганини ёзиб чиқди.

Ҳатто Покистонда ҳам унинг мухлислари ижтимоий тармоқларда ўз таъзияларини билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Риши Капур 1952 йил 4 сентябрда Мумбайда туғилган. 2020 йил 30 апрелда шу ерда вафот этди.

Related Articles

Back to top button