Hodisalar

Амир Темур шахсига ҳурматсизлик қилган шахслар жавобгарликка тортилдилар

Бугун Юнусобод туман маъмурий судида фуқаролар К. Мажидова (1998 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), У. Ҳамидов (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ва О. Разыков (1990 йилда Самарқанд вилоятида туғилган)га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, юқоридаги фуқаролар 2020 йил 1 апрель куни соат тахминан 18:00 ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур кўчасидаги Амир Темур хиёбонида мамлакатимизда ўрнатилган карантин талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш қоидаларни бузишган. Шунингдек, хавфсизлик ниқобини тақмаган ҳолда Амир Темур ҳайкали меъморий ёдгорлиги олдида коронавирус эпидемияси Ўзбекистондан қачон кетиши ҳақида сўраб, Амир Темур шахсига ҳурматсизлик қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатларини видеотасвирга тушириб, олинган видеолавҳани 2020 йил 6 апрель куни Интернетдаги ижтимоий тармоғига жойлаштиришган.

Суд қарорига кўра, ушбу фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54, 183 моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топиб, узил-кесил 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Related Articles

Back to top button