Ўзбекистон

Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилди

“Сурхондарё вилояти таркибида ташкил этилган Бандихон тумани ҳокимлигининг ташкилий масалалари ҳамда 2020-2022 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (58-сон, 31.01.2020 й.).

Қарорга мувофиқ, Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилди.

✅ Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
👉 давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Бандихон туманидаги бўлинмалари рўйхати;
👉 туман ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси таркиби;
👉 Бандихон туманида 2020-2022 йилларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури.

Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш ҳамда хизматлар турларини кўпайтириш Дастурнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, туманда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 30 ноябрида Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатнинг қарорлари қабул қилинган.

Related Articles

Back to top button