Ўзбекистон

Умаров Нариман Маджитович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди

82-Шўрчи сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар этиб

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан  Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида яшовчи,  Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири вазифасида ишловчи, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси Умарова Муҳаббат Уразовна,

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан  Тошкент шаҳрида яшовчи,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари вазифасида ишловчи, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси партияси аъзоси Умаров Нариман Маджитович,

Ўзбекистон Экологик партиясидан  Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида яшовчи, Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи  вазифасида ишловчи, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси  Урунов Баҳодир Ибатович,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан  Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида яшовчи,  «Саноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки Сурхондарё минтақавий филиали бошлиғи вазифасида ишловчи, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик  партияси аъзоси Ходжимуротов Ўткир Хайдарович,

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан  Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида яшовчи,  Шўрчи туманидаги “Наргиза Шерова” фермер хўжалиги раҳбари вазифасида ишловчи, Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси Шерова Зулфия Махмудовналар рўйхатга олинган эди.

2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайлов натижаларига кўра   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик  партияси аъзоси Умаров Нариман Маджитович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.

Умаров Нариман Маджитовични  табриклар эканмиз, у киши Шўрчиликлар ишончни оқлайди деб ишонамиз.

76-Шеробод ва 83-Олтинсой сайлов округларида такрорий овоз бериш  2020 йил 5 январда ўтказилади.

Related Articles

Back to top button