Hodisalar

СОХТА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ БИЛАН АВТОМАШИНА БОШҚАРГАН ШАХС

Инсон ҳамиша ҳалол топгани ортидан умргузаронлик қилади, рўзғор тебратади. Пешана тери билан топилган ризқ албатта татийди.

Афсуски орамизда шундай инсонлар ҳам борки, текин даромад топиб яшашни ўзига гўёки шиор қилиб олгандек. Шундай шахслар тоифасига биз фуқаро Собир Валлаев (исм ва фамилияси ўзгартирилган)ни киритсак бўлади. Қахрамонимиз С.Валлаев Россияга ишлаш мақсадида бориб, у ерда Ёқуб исмли шахс билан танишиб қолади ва ундан ҳайдовчилик қилиш мақсадида қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олади. Ҳужжатнинг сохта эканлигини билгани ҳолда ундан фойдаланиб, Ўзбекистонга қайтиб келган.

Кўза кунда эмас, кунида синади, деган нақл бежиз айтилмаган.
Шу тариқа С.Валлаев2022 йилнинг 17 март куни ушбу қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси автомашина бошқариб келаётганида вилоят Ички Ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси томонидан унинг қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Қўзғатилган жиноят иши юзасидан жиноят ишлари бўйича Ангортуман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида С.Валлаевга нисбатан Жиноят Кодекснинг тегишли моддалари билан жазо тайинланди.

Дарвоқе, жиноятчига берилган ҳар қандай жазодан асосий мақсад тарбиядир. Шу маънода қинғир ишлар билан боғлиқ воқелик якунидан судланувчи хулоса чиқариб, жиноят кўчасига қайта қадам босмаслиги учун аччиқ сабоқ бўлса, ажабмас.

            Суюн Бўтаев

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди раиси

Related Articles

Back to top button