Бу қизиқ

Олий маълумотга эга шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди

Курсларда ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин.

Ҳужжатлар 2023 йил 3-31 октябрь кунлари qabul.centertsul.uz сайти орқали фақат электрон равишда қабул қилинади.

Бунинг учун талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

фуқаролик паспорти;
олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси;
3.5×4.5 ўлчамдаги рангли фотосурат.

Қабул квотаси 100 нафарни (ўзбек тилида) ташкил этади.

Тўлов-контракт миқдори – 14 500 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, курсни тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Мурожаат учун телефонлар: (71) 236-28-55 (1018); (71) 233-66-36 (1018); (90) 930-70-74; (99) 937-04-33; (95) 988-01-50; (98) 125-73-92.

Related Articles

Back to top button