Ёшлар — Янги Ўзбекистон таянчи

Жорий йилнинг 14 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.
Шу мулоқотдан келиб чиқиб, 26 март куни Президентнинг ПФ-61 сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу фармоннинг мақсади — ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, уларга билим олиш ва ижод қилиш учун кенг имкониятлар яратишдир.
Фармоннинг асосий йўналишлари
Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
Сифатли таълим имкониятларини кенгайтириш;
Илм-фан ва инновацияларни оммалаштириш;
Ёшларни жамиятнинг фаол иштирокчисига айлантириш.
Ёшлар ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишлари учун грантлар, танловлар йўлга қўйилади;
Илм-фан билан шуғулланиш истагидаги ёшларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади;
Таълим муассасаларида замонавий фанлар ва рақамли технологиялар бўйича ўқув дастурлари янгиланади;
Ёш тадбиркорларнинг иш бошлаши учун қулай муҳит яратилади.
ПФ-61 сонли Фармон — бу ёшлар ҳаётида янги имкониятлар эшигини очган муҳим ҳужжатдир. Унинг ижроси орқали ёшлар мамлакат тараққиётининг асосий кучига айланиши, илм-фан ва таълим соҳаси эса янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда.
Фуқаролик ишлари буйича
Сариосиё туманлараро судининг раиси
Номозов Музаффар Эргашович




