Жазо муқаррар

(суд очерки)
Маълумки, ҳар қандай ҳуқуқий давлатда суд ҳокимиятининг нуфузи ва одил судловнинг самарадорлиги фақатгина қабул қилинган қарорларнинг адолатлилиги билан эмас, балки уларнинг қанчалик тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши билан белгиланади.
Шу сабабли қонунчиликда суд қарори билан тайинланган жазоларни ўташдан бўйин товлаш учун жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасида “Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин. Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди” деб белгиланган.
Бироқ, Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Э ўзига суд ҳукми билан тайинланган жазо бўйича ўталмай қолган озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган 2 йил 8 ой 16 кунини ўташдан узрли сабабларсиз бўйин товлаган.
Суд қарори билан Н.Эга Термиз шаҳар ИИБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган 2 йил 8 ой 16 куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияларининг ажрими билан ушбу суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов




