Hodisalar

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган шахсга маъмурий жазо тайинланди

Жорий йил 9 июл куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда ўтган йили 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ва ушбу мудҳиш ҳодисаларда қарийб 9 минг фуқаро жароҳат олганлиги ҳамда авариялар туфайли 2 минг 203 нафар одам ҳалок бўлганлиги қайд этилди.

Йўл-транспорт ҳодисаларига кўпинча ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда транспорт воситаларини бошқариши сабаб бўлмоқда.

2025 йил 01 апрел куни фуқаро  А.Р. ўзига тегишли «COBALT» русумли автомашинасида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома тузилган ва иш 2025 йил 9 апрел куни Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида кўрилиб А.Р. га нисбатан уч йил муддатга барча турдаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариб ҳуқуқбузарлик содир этган А.Р. га нисбатан амалдаги қонунчиликка асосан тегишли жазо тайинланди, албатта у суд томонидан тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқарса такрор ҳуқуқбузарлик содир этмайди.

Шуни унутмаслик керакки, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун тайинланган чора нафақат содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазолаш, балки содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлади.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг тергов судьяси

Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button