Ёш спортчилар шарафланди

Хабарингиз куни куни кеча шўрчилик спортчиларимиз Умар Бозоров Тбилиси Грант Слам 2025 чемпиони, Севинч Хуррамова Жаҳон чемпиони Софя Очигава соврини учун ўтказилган халқаро мусобақа ғолиби бўлган эди.
Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоев бир гуруҳ ёш умидли спортчиларимиз билан суҳбатлашиб, уларни эсдалик совғалари билан тақдирлади.
Умар Бозоров дзюдо спорт туридан Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтказилган Грант слам мусобақасида 90 кг вазнда олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рейтингида қимматли 1000 очкони қўлга киритди.
Севинч Хуррамова бокс бўйича Москва шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақа ғолиби.
Хусниддин Муродалиев кураш бўйича Ўзбекистон кубогида 90 кг вазнда олтин медаль соҳиби
Суҳроб Менгбоев кураш бўйича Ўзбекистон кубогида 100 кг вазнда бронза медаль соҳиби
Фаррух Мадатов кураш бўйича Ўзбекистон кубогида 100 кг вазнда бронза медаль соҳиби



