Маданият

НОГИРОНЛАР УЙИНИ ОЛГАН АЁЛ ФАРЗАНДИ НОГИРОН БЎЛИБ ТУҒИЛДИ

Президентимиз ташаббуси билан оиласида ногиронлиги бўлган шахслар учун арзон уй-жойлар қурилди ва қурилмоқда. Мана шу уйлар учун бошланғич тўловни давлат томонидан тўлаб бериляпти. Бошланғич тўлов  олтмиш  миллион сўм! Қолганини  уй эгаси ва уларнинг оила-аъзолари 15 йил давомида тахминан ойига бир миллион сўмдан тўлаб боришади. Шу пулга 2 сотих томорқаси билан замонавий уй берилади.

Вилоятимиздаги туманлардан бирида бир аёл ўзига қандайдир йўллар билан ногиронлик тўғрисида ҳужжат тайёрлаб, ҳокимият идорасига жанжал қилавериб охири ногиронлар учун қурилган уй-жойлардан битта уйни олди. Аслида ўзи ҳам, оиланинг бошқа аъзолариям ногирон эмас эди, лекин имтиёзли уйни олди.  У аёлга таниш-билишлари соғлом кишининг ногиронлар уйини тортиб олиши дуруст эмаслигини тушунтирмоқчи бўлишганда, у: “Қўлларингдан келганда ўзларинг ҳам олардиларинг!” дея ўзини олғир, ўзгаларни ландавурга чиқарди.  Аёлнинг қувончи узоққа чўзилмади, Аллоҳ  уни шу уйга муносиб қилиб қўйди-унинг оиласида ногирон фарзанд туғилди.

Аёл фарзандини Тошкентгача олиб бориб текширтирди. Ҳеч ким касалликнинг сабабини аниқлай олмади. Шифокорлар ўз фикрини айтишди, “лечения” ёзиб беришди. Бола эса оёқ-қўлларини  қимирлата олмайди, шол.   Аёл ногирон боласига термулиб куни ўтмоқда. Энди у ҳеч жойга шикоят қилмаса ҳам унинг фарзанди ногиронлиги учун ҳар ойда давлат томонидан тўланадиган нафақа уйига келтириб берилмоқда.

Давлатимиз ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама ҳимоя қилади-да!

Истак Алимов

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button