Жаҳон

Француз аёлининг ошхонасидан топилган Чимабуэнинг Уйғониш даври асари 24 миллион еврога сотилди

24 миллион еврога Чимабуэнинг дастлабки Уйғониш даври асари сотилди. Ушбу сумма ким ошди савдосининг дастлабки баҳосидан тўрт баравар кўпдир. XIII-асрдаги италиялик уста узоқ вақтдан бери йўқолиб кетган асари кекса француз аёлининг ошхонасида топилган.

Аукцион уйи харидорнинг кимлигини ошкор қилмади, аммо даъвогарлар орасида нафақат шахсий коллекционерлар, балки битта чет эл музейи ҳам борлигини айтди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, 20 дан 26 сантиметргача бўлган расм Исо Масиҳнинг йўлини тасвирлайдиган саккизта ўхшаш асардан иборат катта композициянинг бир қисми бўлиши мумкин.

Флоренцияда туғилган Чимабуэ, шунингдек Ченни ди Пепо сифатида танилган, ўрта асрлардан Уйғониш даврига ўтиш даврининг асосий усталаридан бири бўлган. Рассом биринчилардан бўлиб, ўрта асрлар ва Византия ранг тасвир анъаналарини бузган ҳолда истиқболли ва табиийроқ услубда ишлаган.

Related Articles

Back to top button