Қонун устувор жазо муқаррар

А.Ахмедов (исми-шарифи ўзгартирилган) ўзганинг мулкини алдов ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли орқали эгаллаб олиш учун, Б.Бахромов (исми-шарифи ўзгартирилган) га тегишли бўлган АТБ “Агробанк” томонидан берилган банк пластик картаси ва шахсни иденфикация қилувчи маълумотларини қўлга киритиб, Б.Бахромовга телефонига банк иловаси юкланмаётганлигини айтиб, уни алдаб, шу йўл билан ахборот технологияларидан фойдаланиб, ўзига тегишли телефон аппаратига “NBU” банк иловасини юклаб олиб, ушбу иловага пластик картани улаб, банк муассасаларидан онлайн шаклда кредит (микроқарз) маблағларини олиш мақсадида, ниятларини умумий қасд билан қамраб олган ва ягона мақсадга йўналтириб, Б.Бахромовга тегишли бўлган махсус идентификация талаб қилувчи техник восита, яъни телефоннинг махсус кодларидан фойдаланиб, банк иловаси орқали 2025 йил 1 ноябрь куни 40.000.000 сўм, 2025 йил 24 ноябрь куни 5.200.000 сўм ҳамда 2025 йил 12 декабрь куни “AVO” банк иловаси орқали 1.400.000 сўм, жами бўлиб 46.600.000 сўм пул маблағларини ажратилишига ва келгусида ушбу пул маблағларидан эркин фойдаланиш имкониятини берувчи ҳисоб-рақамларга ўтказилишига эришиб, ушбу пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг 2026 йил 16сентябрь кунидаги суд мажлисида А.Ахмедовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда қонун устувор, жазо муқаррарлиги таъминланди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳар бир қилинган ножўя ҳаракат ўзининг жавоби.
Сурхондарё вилоят суди
судья катта ёрдамчиси
Ю.Эшпулатов




