Аёлини дўппослаган зўравонга қамоқ жазоси тайинланди

Мамлакатимизда Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида кафолатларнинг етарли бўлмагани кўплаб муаммоларни келтириб чиқарар эди. Шу боис, Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилиниб, бунда Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликда жавобгарлик янада кучайтирилди.
Куни кеча, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида ана шундай зўравонлик ва тазйиқдан азият чеккан яна бир муштипар аёлнинг мурожаати юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди.
Жабрланувчи Равшанова Жамила (исм ва фамилияси ўзгартирилган), турмуш ўртоғи Э.Рахманов (исм ва фамилияси ўзгартирилган) доимий равишда уни уриб келганлигини, бирор маротаба ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмаганлигини, фарзандларининг отасилигини ўйлаб тишини-тишига қўйиб, чидаб яшаб келаётганлигини билдириб, кўзларидан дув-дув аччиқ ёшларини тўкди.
Оилавий зўравонлик содир этган Э.Рахманов (исм ва фамилияси ўзгартирилган), жаҳл устида уриб юборганлигини айтишдан нариги ўтмади.
Суд оилавий зўравонлик содир этган, Э.Рахмановга қонунда белгиланган тартибда маъмурий қамоқ жазо тайинлади.
Зеро, маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Ҳа, Э.Рахманов ҳам олган жазосидан тўғри хулоса чиқариб олса ажабмас.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман судининг тергов судьяси
Ш.Қодиров




