Жиноят учун жазо муқаррар

(суд очерки)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида, “Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддасида, “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар” деб белгиланган.
Ҳар қандай давлатда шахсларнинг Конституцияда белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасида, “Контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қуролни, ўқ-дориларни ёки ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, шунингдек гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёхуд уларнинг аналогларини ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш” қилмишлари учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
2026 йил 25 май куни Афғонистондан Ўзбекистон Республикаси “Айритом” чегара божхона постининг “кириш” автопавильонига бошқарувидаги юк автотранспорт воситасида кириб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ХХнинг эгнидаги шимининг ўнг чўнтагидаги кармони ичига, целлофан пакет бўлагига ўралган тўқ жигаррангли, кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, мазкур модда процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Суд ҳукми билан Х.Хга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2026 йил 17 сентябрдаги ажрими билан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.
Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов




