Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас…

Жамиятда турли хил инсонлар кўп, кимдир ҳалол меҳнат қилиб кун кечирадилар, улар эл ичида ёруғ юз билан юрадилар ва шундай кишилар борки улар мўмай пул топиш илинжида ҳар қандай жиноят содир этадилар, ундай кишилардан ҳатто қариндошлари ҳам ҳазар қиладилар. Энг ачинарлиси шундаки, улар такрор-такрор жиноят содир этаверадилар, яъни жиноят содир этаётганини билиб қасддан жиноят содир этаверади ва ҳаётининг энг кучга тўлган, оиласини ҳалол меҳнат қилиб таъминлашга барча имкониятлари бўлган пайтда улар умрини жазони ўташ муассасаларида ўтказадилар.
1971 йилда туғилган Х.А. 55 ёшга киргунига қадар 4 марта суднинг ҳукмига кўра ўтириб узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш жазоларини ўташига қарамасдан яна «эчки қилиғи»ни ташламади. У 2026 йил март ойида яна шериклари 1969 йилда туғилган Т.А ва 1971 йилда туғилган Э.Ш.лар билан 8 кг дан ортиқ “гашиш” гиёҳмандлик моддасини 112.000 АҚШ долларига сотаётганда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноят устида қўлган олинди.
Иш судда кўрилиб жиноятчиларга узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Ўта оғир жиноят содир этган ҳар уч нафар шахларнинг ёши пенсияга яқинлашиб қолган. Уларнинг фарзандлари ва албатта неваралари ҳам бор. Энди пенсияга чиқиб, эл оралаб фарзандларига, неварларига бош бўлиб юрадиган даврда жазони ўташ муассасаларида қачон озодликка чиқаман деб кун санаб умрини ўтказиши, изидан оила-аъзоларини сарсон қилибюришдан ортиқ бахтсизлик бўладими?
«Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас» деганларидек, ҳалол меҳнат қилмасдан мўмай даромад орттириш мақсадида жиноят содир этиб, одил суд ҳукмидан тўғри хулоса чиқармаган шахслар яна жазоланаверадилар.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман суди раиси
Т.Тилавов




