Бу қизиқ

2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овози билан қабул қилинган Конституцияда белгиланган Олий Мажлис палаталарининг ваколатлари билан илгари амалда бўлган Конституцияда белгиланган Олий Мажлис палаталарининг ваколатлари ўртасидаги фарқли жиҳатлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига “Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш” норма қўшилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш” ҳақидаги норма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига ўтказилган.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш”, “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш” ҳақидаги норма Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларидаги “парламент назоратини ва ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш” сўзлари “парламент текширувини ўтказиш” сўзларига алмаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатлари кенгайтирилди, яъни

1) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

2) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

4) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузасини эшитиш;

6) давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш;

7) ушбу Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш;

8) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин ҳақидаги нормалар қўшилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Судьялар олий кенгашини, республика коррупцияга қарши курашиш органининг раҳбарини ва республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш” ҳақидаги норма қўшилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин ҳақидаги норма қўшилган.

Сурхондарё вилоят суди

судья катта ёрдамчиси  

М.Йўлдошева

Related Articles

Back to top button