Hodisalar

“Ўзганинг мулки буюрмайди”

Ҳаётда кечаётган воқеа-ҳодисалар учун қисмат эмас, ҳар кимнинг ўзи сабабчидир. Зотан, кимдир эзгулик ортидан эргашиб, бахт манзилига етса, яна кимдир фикри ожизлигидан тақдирига ўзи қора чизиқ тортади..

Мансур Рўзиев (исм шарифлар ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишни мақсад қилиб, 2025 йил 21 март соат
08:00ларда Ангор туманига келиб, Ангор туман “Наврўз” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Р бошқарувидаги, Матиз русумли автомашинага йўловчи сифатида миниб, шу жараёнда ўзи минган автомашинанинг орқа ўриндиғи пол қисмида турган, фуқаро Х.Рга тегишли 1.290.000 сўм миқдордаги пулларни яширин равишда олиб, фуқаро Х.Рга жами 1.290.000 сўмлик моддий зарар етказади.

Жиноят “иссиқ изидан” фош этилганлиги сабабли, ушбу шахс  ўғирланган пулларни сарфлашга улгурмаган.

Суд, М.Рнинг айбига тўлиқ иқрорлиги ва пушаймонлигини, етказилган зарарни қоплаганлигини, жабрланувчи билан ярашганлигини, муқаддам судланмаганлигини эътиборга олиб, жиноят ишини тарафларнинг ярашганлиги муносабати тугатишни лозим топди.

Шу ўринда, фуқаролардан ўзларининг шахсий буюмлари ва моддий қимматликларини автомашина салонида қаровсиз қолдирмасликларини сўраймиз. Чунки бундай эътиборсизлик ғараз ниятда бўлган шахслар учун қулай вазиятни келтириб чиқаришини унутмайлик.

Сурхондарё вилоят судининг

судья катта ёрдамчиси

Б.Чаршанбиев

Related Articles

Back to top button