Жазо муқаррар

(суд очерки)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида, “Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида, “Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас” деб белгиланган.
Ҳар қандай давлатда шахсларнинг Конституцияда белгиланган ҳуқуқларига дахл қилиш учун жавобгарлик белгиланади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддасида, транспорт воситасини олиб қочиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Фуқаро Х.А 2024 йил 11 апрель куни соат 17:30 ларда Олтинсой тумани “Оқарбулоқ” маҳалласидаги чорраҳа олдида турган фуқаро Ж.Зга тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинасини қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, маст ҳолатда автомашинани олиб қочиб, транспорт воситасини 300 метр масофага бошқариб, ушбу маҳалла ҳудудидаги дарахтга бориб уриб, транспорт воситасини воқеа жойига ташлаб ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Суд ҳукми билан Х.Ага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 60, 61-моддаси тартибида узил-кесил 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми б-бандига асосан “ўта хавфли рецидивист” деб топилган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2026 йил 19 февралдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов



