Бу қизиқ

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди

Маълумки, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, давлат хизматчиларига тиббий хизмат кўрсатиш уларнинг ижтимоий ҳимоясининг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июндаги ПФ-95-сон Фармонига асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчиларини йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказиш вазифаси белгиланган.

Сурхондарё  вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  ходимлари учун мукаммал тиббий кўрик ўтказилди. Тадбир Термиз шаҳар 1-сон оилавий поликлиникада ташкил этилди. Маълумки, мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш мақсадида тиббий хизмат кўрсатилиши алоҳида кафолатланган Бошқарма ходимлари терапевт, невролог, офтальмолог, отоларинголог каби малакали тиббиёт ходимлари текширувидан ўтказилди. Мазкур тиббий кўрик давомида флюорография ёки рентген текшируви ҳамда қон таҳлилларини олиб, уларга зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Кўрикнинг асосий мақсади — хизмат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар соғлиғини назорат қилиш, мавжуд касалликларни эрта босқичда аниқлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат бўлди. Мутахассислар томонидан умумий саломатлик ҳолати, юрак-қон томир тизими, қон босими, кўз, тери, асаб тизими ва бошқа йўналишлар бўйича тўлиқ текширувлар амалга оширилди. Бундай тиббий кўриклар ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни касбий фаолиятга тайёр ҳолда ушлаб туриш, касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш жоизки, тадбир доирасида тиббий маданият ва шахсий гигиенага оид тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди. Ходимларга соғлиғига масъулият билан муносабатда бўлиш, стресс ва асабий зўриқишни камайтириш, жисмоний фаолликни ошириш бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Улуғбек Алмуратов

Сурхондарё  вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг 

Инсон ресурсларини  ривожлантириш ва бошқариш бўйича 

бош мутахассиси

Related Articles

Back to top button