Бу қизиқ

ЯНГИ ЙИЛ БУ-БАЖАРИЛГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛИ: Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2025 йил сарҳисоби

Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

Судларнинг асосий мақсади- фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва манфаатларини, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик ишларини тўғри, ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, демократияни, ижтимоий адолатни, фуқаролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлашга кўмаклашиш ҳамда қонунга ва судга нисбатан ҳурмат муносабатини шакллантиришдан иборат.

Маълумки, барча соҳаларида бўлгани каби суд-ҳуқуқ тизимида ҳам кескин ўзгаришлар, ислоҳатлар давом этмоқда.

Биргина Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди мисолида оладиган бўлсак 2025 йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилган.

Хусусан, судда 3 та судьялик штат бирлиги мавжуд бўлиб, Узун ва Сариосиё туманларига тегишли юридик ва жисмоний шахсларнинг ишлари кўриб чиқилади.

Жумладан, 2025 йил давомида судга жами 17.592 та (2024 йилда       8.540 та) ўтган йилга нисбатан 9.052 тага ошган мурожаатлар, шундан 3.347 (2.464) та фуқаролик ишлари, 12.450 (5.098) та суд буйруғи ва 1.795 та (978) та материал тартибида келиб тушган.

Шунда, суд томонидан 22.412 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатлари тикланган.

Олиб борилаётган ислоҳатлар ва суд соҳасининг асосий мақсадларидан бири, инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга зарур шароитлар яратиб беришдан иборат.

Шу мақсадда, жорий йилда суд томонидан 225.110 нафар вояга етмаган болаларнинг таъминоти ва даволаниш харажатлари ундириб берилиб, 324 нафар болаларнинг ота ёки онасиз ўсиб улғайиши олди олиниб, никоҳдан ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилиб, яна 87 та оилани тиклаш ва оиласини сақлаб қолиш учун муддатлар берилган.

Бундан ташқари, 113 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикасида яшаганлик факти белгиланиб, фуқаролик паспортлари берилган.

Шу билан бирга, қонунга ва судга нисбатан ҳурмат муносабатини шакллантириш мақсадида, жорий йилнинг ўтган даври давомида суд томонидан 43 маротаба оммавий ахборот воситалари, 103 маротаба жойларда учрашув ва давра суҳбатлари, 36 маротаба веб-сайтларда чиқишлар қилиниб, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда ўз хиссасини қўшган.

Шунингдек, жами 12.274 нафар фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари кўриб чиқилиб, жавоб хатлари берилган.

Ҳар бир иш унинг ижроси ва натижаси билан муҳимдир. жорий йил давомида суд томонидан кўриб чиқилган ишлар бўйича биргина Бюджет маблағларига ундирилиши лозим бўлган жами 16.022.985.647 сўмлик ижро варақалари чиқарилиб, 11.651.902.941 сўмлик ижро ишлари амалда бажарилган.

Эндиликда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва мақсадлар белгилаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

 Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро суди судьяси                                         

У.Р.Худойқулов

Related Articles

Back to top button