Ошган жиноятлар хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Бироқ, сўнгги вақтларда ўғирлик жинояти баъзи жойларда кўпайиб, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.
Хусусан, фуқаро С.Ж ўзининг илгари содир қилган жиноий қилмиши учун суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилиб, озодликни чеклаш жазосини ўтаб келаётганига қарамасдан, Денов туманида яшовчи вояга етмаган шахсни вояга етмаганлигини била туриб, жиноят содир этишга жалб қилиб, бир гуруҳга бирлашиб, жиноий режа тузиб, ғайриқонуний равишда мўмай даромад орттириш мақсадида 2025 йил 4 март куни жиноий хатти-ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида соат 23:30 ларда Денов туманида жойлашган фуқаро Х.Хнинг новвойхонасига ғайриқонуний равишда новвойхона эшигини тергов вақтида аниқлашнинг имкони бўлмаган бузиш қуроли билан бузиб киришиб, атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, новвойхонада турган бозорда сотилиш нархи 8.500.000 сўмлик 1 дона хамир қорувчи “Мешалка”ни олиб кетиб, ўзларининг жиноий йўл билан қўлга киритган буюмни сотиб юборишган.
Бундан ташқари, С.Ж ўзининг юқорида содир этган жиноий ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилмаганидан фойдаланиб, жиноий хатти-ҳаракатларни давом эттириб яъни 2025 йил 15 апрель куни соат
18:30 да Денов тумани ИИБ ТҚХ ходимлари томонидан Денов тумани,
“Меҳр-оқибат” маҳалласи ҳудудида ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом шаҳар” тезкор тадбир жараёнида қора рангли шимининг орқа чап томон чўнтагида икки дона фалга қоғозига ўралган ҳолда умумий оғирлиги 0,10 (ноль бутун юздан ўн) грамм “Героин” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, мазкур гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида процессуал тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Суд ҳукми билан С.Жга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59, 60-моддалари тартибида узил-кесил 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан судланувчи С.Жга тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов




