Тамом бўлмаган жиноятларни квалификация қилиш

Жиноят кодекси махсус қисмининг зарурий белгиси тугалланган жиноятларни ўз ичига олади. Лекин амалиётда кўп учрайдиган жиноий хатти-ҳаракатлар айбдорнинг ихтиёри ва ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолларда мақсад охирига етказилмайди. Шахс қуролни эгаллаш вақтида ушланса, жиноят қуроли, квартирани бузиш вақтида ва бошқа ҳолатларда жиноят қасддан амалга оширилади. Қонунчиликда, суд амалиётида, жиноят ҳуқуқи назариясидагига ўхшаб жиноят босқичлари кўпроқ қасддар содир қилинган жиноятлардан иборат. Жиноят содир этиш босқичлари- бу турли хил босқичларда айбдорнинг хатти-ҳаракатлари сифатини, қилмиш қасднинг турли ҳолатларини характерини изохлайди.
Қонунда жиноят босқичлари 3 та дейилган:
- тугалланган жиноятлар;
- жиноятга тайёргарлик;
- жиноятга суиқасд.
Тугалланган жиноятлар агар вояга етган шахслар томонидан содир этилса жиноятнинг барча белгиларини ташкил этади дейилган. Жиноят кодексида субъектнинг мияда қасднинг бирдан пайдо бўлиши: жанжал вақтида ўлдирадиган даражада пичоқни тақиши. Қачон жиноий чилмиш ҳамма босқичларда амалга оширилиши мумкин: шахс бошида пухта тайёрланади, масалан, ўғирликда (тайёрлов) кейин хатарни бартараф этади (суиқасд) ва охирида мол-мулк ўғирланади. Бу ерда тайёрлов ва суиқасд босқичи тугалланган жиноятларни сингдиради.
Тугалланган жиноятларни қонуний характери объектив томонига боғлиқлиги билан ифодаланади. Тулалланган жиноятлар кутилган натижага эришмасликдан гувоҳлик беради, мақсаднинг аниқлиги ҳаракатнинг бошланиши ва бажарилиши натижаси, нормани диспозициясида берилади. Буларни жиноят тузилиши таркибида келгуси қонунимизда инобатга олинади. Моддий таркибли жиноятлар таркиби жиноят бошланган пайтдан охиригача тугалланган ҳисобланади. Масалан, талончиликда моддий зарар етказилиши шарт. (мол-мулк олинса ва айбдор ҳақиқий имкониятларидан келиб чиқиб идрок қилади).
Формал таркибли жиноятларда тугалланган жиноятлар диспозициясида кўрсатилган бўлади, бу мазмунига таъсир қилмайди, субъектнинг кўзланган натижага эришиши аҳамиятсиз. Масалан, босқинчилик жиноятида зўрлик ишлатиш билан ҳужум қилинади, бу соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли ёки босқинчилик ҳаракатини содир этиб, зўрлик ишлатиш билан жиноят тугалланган ҳисобланади.
Жиноят кодекси 25-моддасига кўра тугалланган жиноятларни барчаси жамият учун хавфли бўлиб, ЖК махсус қисми билан квалификация қилинади.
Жиноят кодексининг 25-моддасида кўрсатилишича, тугалланмаган жиноятлар, жиноятга тайёргарлик ва жиноятга суиқасдда ифодаланади. Тайёргарлик ва суиқасд объекттив белгилари билан чегараланади. Субъектив томондан эса фақат тўғри қасд билан ифодаланади. Тайёргарлик ва суиқасдда жиноятни содир этишни имкони бўлмайди, жиноят эҳтиётсизликдан ёки эгри билвосита қасдда ифодаланади.
Тугалланмаган жиноятларда жиноий жавобгарлик масалалари ЖК махсус қисмида кўрсатилганидек, назарда тутилган жавобгарлик тугалланган жиноятларда ҳам ЖК 25-моддаси билан ифодаланади.
Жиноятга тайёргарлик кўриш- бу изланишдир. Жиноят содир этиш учун жиноят қуролини тайёрлаш ёки уни мослаштириш жиноятчилар гуруҳини излаш, шу жиноятни содир этишга келишиш ёки қасддан шароит яратишни жиноят содир этувчи шахснинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолларда жиноятни охирига етказилмаганлиги тушунилади.
Шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиши ёки яшириши учун шарт-шароит яратувчи қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш жиноятга тайёргарлик кўриш деб топилади.
Биринчидан, жиноят содир этишга “тайёрланиш” тушунчаси негизида конкрет ҳаракат ётибди. Демак, жиноятга тайёргарлик вақтида шу жиноятни содир этиш учун шунчалмк ният эмас, балки ҳақиқий ҳаракат туради. Лекин бу ҳаракатлар жиноят қонуни билан муҳофаза қилинувчи жамиятга хавфи йўқ. Жиноят содир этиш натижасини яратади. Бу ҳаракатлар маълум вақт ва масофа ўрталигини талаб қилади.
Кейинги ўзига хос белгиси- жиноят охиригача содир этилмаган, жиноятчига боғлиқ бўлмаган ҳолатга (янги қийинчиликлар пайдо бўлган, кучайтирилган қуриқлов, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини назарига тушса ва бошқалар).
Суиқасддан содир этилга жиноятлар учта объектив белгиси мавжуд:
- суиқасд қилинганда суиқасднинг объектив томони ривожланади, жиноят содир этиш, масалан, ўғри ўзига тегишли бўлмаган мулкни ўғирлаш учун бировни хонадонига киради, қотиллик содир этади ва ҳоказо. Ушбу белги билан суиқасд тайёргарликдан чегараланади.
- суиқасд қилинганда объектв томон тўлиқ ривожланмайди. Жиноятни таркибига кўра конструкцияни ташкил топишидан жиноятни тўлиқ амалга ошмаганлиги ёки жиноий ҳолатларни келиб чиқмаганлигида белгиланади. Масалан, раҳбар лавозимида ишлаб турган шахсга пора беришга ҳаракат қилишда лекин раҳбарнинг пора олмаслиги, ўлдиришга қасд қилиб отиши, лекин ўлмасдан ярадор бўлиб қолиши.
Кўрилаётган белгилар суиқасд қилиш тугалланган жиноят билан ажралиб туради. Бу қонуний тузилиш таркибига кўра белгиланади. Моддий таркибли жиноятларнинг қонун билан белгиланган жиноятнинг объектив томонидан оқибат талаб қилиш билан белгиланади. Формал таркибли жиноятларда қонунда назарда тутилган объектив томондан жиноят содир этмаганлиги ҳамма ҳаракатларни амалга оширмаганлигида ифодаланади.
- қасддан содир этилаётган жиноят шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмайди, бу ҳолатлар қуйидагилар: жиноятчи хонадонга кириш вақтида ушланади, ўқ отувчи қуролнинг осечка берилиши ёки ўқ нишонга тегмаслиги. Бу ҳолатлар жиноятчини ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлардир. Манашуниси билан жиноятдан иҳтиёрий қайтишдан фарқланади.
Демак жиноятни содир этиш бўйича юкорида келтирилган 3 та объектив белгилар хизмат ролини бажаради: Белгиланган босқичга баҳо берилиши бир вақтда ёндаш тушунчадан чегаралайди, (жиноятга тайёргарлик кўриш, жиноятни охирига етказиш, жиноятдан ихтиёрий қайтиш).
Жиноят содир этишнинг субъектив томони тўғри касд билан белгиланади. Жиноятга тайёргарлик кўриш билан биргаликда мақсадли фаолиятни қамраб олади. Жиноят содир этган шахс жиноят қилганлигини англайди, жамият учун хавфли бўлишини кўра биладилар ва охирига етказишга ҳаракат қилади.
Жиноят қодексида жиноят содир этилиши бўйича жиноятни белгилаётганда унинг турларини белгиламайди. Назарияда ҳамда суд амалиётида жиноятни бир неча хилини кўрсатилган: тугалланган, тугалланмаган, яроқсиз суиқасд.
Тугалланган суиқасд (тугалланган жиноят билан адаштирмаслик керак) – бу жиноят содир этиш учун ва охирига етказиш учун жиноятчи томонидан ишларни амалга ошириш ҳолатини бажарувчи аммо у натижада жиноятчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга биноан амалга ошмаганлигини масалан, жиноятчи қотиллик содир қилади бу ҳолат билан жабирланувчи ўлими учун ҳамма чораларни кўради, лекин отиш пайтида баллистика қонунларига риоя қилмаслиги, қўли титраши ёки жабирланувчи ҳаракатланиши натижасидажабирланувчи яраланади, ҳаётдан кўз юммайди ёки ўқ нишонга тегмайди, бу ҳаракатларни барчаси тугалланган суқасд ҳолатида амалга оширилади.
Тугалланмаган суиқасд – бу жиноят содир этувчи томонидан жиноятни охирига етказиш учун зарур бўлган ҳолатларни амалга ошмаганлиги. Масалан, ўғри омборхонадан моддий бойликларни ўғирлашга ҳаракат қилади, аммо бу ҳаракат амалга ошмайди. Чунки қулфларни очиш учун тайёрланган мосламалар уни оча олмайди. Ўлдириш учун, тугалланган жиноят деб қуйидаги ҳолатга баҳо берилади. Суиқасд қилувчи жабрланувчига нисбатан қуролни нуқталиб турганда қуролдан ўқ отилмаслиги ёки шу пайтда йўловчи томонидан қўлига урилиб тушиб кетиши ва хаказо.
Тугалланган суиқасд тугалланмаган суиқасдга нисбатан субъектив кретерияси билан ажралиши бу жиноятни тугатиш ҳаракатларига жиноятчи томонидан баҳо берилиши билан белгиланади.
Яроқсиз суиқасд 2 турга бўлинади: 1 чидан яроқсиз объектга суиқасд, 2 чидан яроқсиз қурол билан суиқасд. Яроқсиз объектга суиқасд – бу жиноятчини хатоси билан бошқа объектга нисбатан ҳаракат қилиниши лекин объективни объектга нисбати зарар етказмаслиги, бу жиноят тури камдам – кам учрайди. Бундай суиқасдга мисоллар қуйидагича ойна орқали хонадаги ётган одамга ўқ узилиши (лекин у олдин ўлган бўлади) одам деб олган лекин қўғирчоқ чиқиши ва бошқалар.
Яроқсиз қуроллар билан жиноятни содир этиш ўзининг объект ҳолатлари ўйлаган мақсадини амалга ошира
олмаслиги ҳамда ўйлаган зарарни етказмаслиги, масалан, жабрланувчига заҳар деб оддий порошок бериши ёки пистолетнинг насослиги.
Яроқсиз суиқасд жиноятни содир этувчи шахсга жиноий жавобгарлик умумий асосларда белгиланади.
Тугалланган жиноят (тайёгарлик суиқасд) учун жиноий жавобгарлик асосий сабаблари шу жиноятни содир этишдир. Лекин бу ҳолатда тугалланган жиноятдан фарқи шундаки бу жиноят ЖК 25-моддаси белгиларини Махсус қисми диспозиция нормаларида ташил топганлигидир. Шунинг учун ЖК 25-моддаси Махсус қисми билан квалификация қилинади.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш ЖКнинг 26-моддасида кўрсатилган, бу ўзига яраша жиноят содир этувчи шахсни жиноятдан қайтишини, ўзига хос жиноятчини жиноий жавобгарликдан қочиш кўпригидир. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш шахс томонидан жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларида охиригача етказиш мумкинлигини англаган холда тўхтатиш жиноят содир этишдан жавобгарликни истисно қилади, аммо жиноий ҳаракатларда бошқа белгилар аниқланган холда жиноятчи жиноий жавбгарликка тортилади.
Жиноятчиликни олдини олиш жиноятни охирига етказилмаслиги ЖКнинг асосий омилларидан биридир. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактика кенг тарғиб қилинади. Амалиётда маоҳлакали жиноятчилар ўзининг содир этган жиноятлари бўйича ЖКнинг 26-моддаси билан судлашишга ҳаракат қиладилар. Улар бу билан қилмишларига яраша жазо олишдан қочиш йўлларини ахтарадилар.
Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида ЖК 26-моддаси қуйидаги шартларни назарда тутади.
Биринчидан, ихтиёрий қайтиш жиноятни хоҳлаган босқичида тайёргарлик ёки суиқасдда бўлиши мумкин. Шахс жиноят қуролини йўқотиши мумкин ёки кейинги ҳаракатлардан ўзини тияди.
Иккинчидан, жиноятчи ишни охрига етказиши учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди ва шахс бу ҳолатни англаб етади, олдини олади.
Учинчидан, қайтиш ихтиёрий бўлиши шарт. Шахс ўзининг эрки билан бошлаган ҳаракатини тўхтатади. Бунда мотив хар-хил бўлиши мумкин: раҳми келиши, ачиниш, пушаймонлик, айбига яраша жазодан олдиндан қўрқувни пайдо бўлиши.
Тўртинчидан, қайтиш қатъий бўлиши керак. Шахс тўлиқ ва бутунлай химоя қилишни рад этиши лозим. Агар ихтиёрий қайтиб туриб, жиноий фаолиятини яна давом эттирса, жиноий жавобгарлик буни истисно қилмайди.
Агар юқорида кўрсатилга шартли белгилар билан ихтиёрий жиноят қилишдан қайтилмаса, жиноий оқибат келтириб чиқаради. Булар амалиётда кенг қўлланилган. Бу эса ташкилотчилар, ғаламислар, ёрдмчилар учун қўшимча шароитдир.
Ташкилотчи бўладими ёки бажарувчими жиноятни содир этишдан ихтиёрий қайтиб, ҳокимият органларига маълум қилсалар, бу дегани уларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш шарти ҳисобланмади. Содир этилган жиноят ҳақида маълумотларга эга ёрдамчи ҳам ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига хабар берса, бу уни жиноий жавобгарликдан озод қилмайди. Ихтиёрий қайтиш ёрдамчида характерли томони шундаки, ёрдамчилик фаолияти жиноят содир этишда ихтиёрий шаклда бўлади. Масалан, шахс жиноят содир этиш қуролини етказиб беришга ваъда беради, лекин бажармаслиги ҳам мумкин. Бу унинг хоҳиши. Иккинчи вариант: шахс жиноят содир этиб бўлганидан сўнг қуролини яширишга ваъда қилади, бундай қилишдан шахс ихтиёрий қайтиши мумкин ва бу ҳақда бажарувчини огоҳлантириши, яъни бажариши керак ваъдасини, жиноят изини йўқотмаганлигини айтиши керак. Фақат ана шундай ҳолларда ЖК 26-моддасидаги ҳолатлар тадбиқ қилинади.
Жиноятдан ихтиёрий қайтиш- айбдор ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлгандагина ҳисобга олинади. Айбдор фаол ҳаракат қилиши мумкин. Етказилган зарарни миқдорини камайтиришга ёки етказмасликка, жиноят иштирокчиларини фош қилиши мумкин ва бошқалар. Бу эса жиноий жавобгарликдан озод қилмайди. Айрим ҳолатларда ЖКнинг махсус қисмида кўрсатилганидек бундай ҳолатларда жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари буйича судлов ҳайъати
судя катта ёрдамчиси Ж.Убайдуллаев