КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Коррупция жамиятнинг иқтисодий ва бошқа негизларига жуда катта зарар етказиши сабабли мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2017 йил 3 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ҳам бунга яққол мисол бўлди.
Ушбу қонуннинг 4-боби “Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар” деб номланган бўлиб, ушбу бобда зарур чора-тадбирлар акс этган.
Жумладан, Қонуннинг 19-моддасида, давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, унда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва уларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтириш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органларининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, давлат органларининг ва улар ходимларининг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларининг бажарилиши самарадорлиги мезонларини, стандартларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш, давлат органлари ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи одоб-ахлоқ қоидаларини самарали амалга ошириш каби зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Қонуннинг 20-моддасида, итимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, 21-моддасида, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар, 22-моддасида, маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, 23-моддасида, давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, 24-моддасида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланган.
Хулоса шуки, коррупцияга қарши курашишда барча соҳалардаги чора-тадбирлар қонун билан белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу чора-тадбирлар коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят
ишлари бўйича судьяси М.Маликов




