Hodisalar

Ошиб бораётган жиноятлар хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Бироқ, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.

Хусусан, муқаддам 3 маротаба жиноят содир этган ва бунинг учун қонунда белгиланган жазоларни ўтаган Н.Н бошқа шахслар билан олдиндан тил бириктириб, 2023 йил декабрь ойида Қизириқ туманида яшовчи фуқаронинг яшаш уйида турган бозорда сотилиш нархи 600.000 сўмлик бир дона аравасини, 2024 йил 27 июнь кунидан 28 июнь кунига ўтар кечаси Қизириқ туманида жойлашган автомашиналар турар жойида турган Қизириқ туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлган бозорда сотилиш нархи 500.000 сўмлик бир дона “SAMSUNG J-2” русумли телефон аппаратини, 2024 йил 28 июнь кунидан 29 июнь кунига ўтар кечаси Қизириқ туманида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган бир дона қизил рангли бозорда сотилиш нархи 500.000 сўмлик газ баллонини, 2024 йил 30 июнь кунидан 1 июль кунига ўтар кечаси Қизириқ тумани “Рабатак” маҳалласида жойлашган “Қизириқ деҳқон бозори” ёнида жойлашган нонвойхонадан 450.000 сўмлик бир дона “REDMI NOT-7” русумли телефон аппаратини, 2024 йил 1 июль кунидан 2 июль кунига ўтар кечаси Қизириқ тумани “Рабатак” маҳалласида жойлашган туман электр тармоқлари корхонаси маъмурий биноси ички хонасидан фуқароларга тегишли бўлган бозорда сотилиш нархи 850.000 сўмлик бир дона “SAMSUNG А-25” русумли телефон аппаратини ва бозорда сотилиш нархи 500.000 сўмлик бир дона “SAMSUNG А-01” русумли телефон аппаратини, 2024 йил 1 июль кунидан 2 июль кунига ўтар кечаси Қизириқ тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган “Ал-Қаср” савдо мажмуаси олди томонидан ўтган йўл бўйида тарвуз савдоси билан шуғулланиб келаётган фуқарога тегишли бўлган бозорда сотилиш нархи 900.000 сўмлик бир дона “SAMSUNG А-51” русумли телефон аппаратини, 2024 йил 5 июль кунидан 6 июль кунига ўтар кечаси Қизириқ тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган музқаймоқ савдо дўкони ёнида турган “Лабо” русумли автомашинасида ухлаб ётган фуқарога тегишли бўлган бозорда сотилиш нархи 1.650.000 сўмлик бир дона “ТЕСNO SPARK” русумли телефон аппаратини, 2024 йил 7 июль кунидан 8 июль кунига ўтар кечаси Қизириқ туманида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний яширин равишда кириб, 1.650.000 сўмлик бир дона “SAMSUNG А-52” русумли телефон аппарати ва 350.000 сўмлик бир дона “DIOLD” русумли шруповой аппаратини яширин равишда олиб кетиб, яширин равишда талон-торож қилишган.

Н.Нга суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил муддатга озодликдан марҳум қилиш жазоси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил ўташ учун унга 5 йил 10 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жиноятда иштирок этган шахсларга ҳам қонун доирасида жазолар тайинланган.

Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button