Бу қизиқ

Сурхондарё вилоят ҳокимлигида судьялар, давлат бошқарув органларининг масъул мансабдор шахслари иштирокида ҳудудни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан ўтказилган семинар йиғилиши ҳақида

Жорий йилнинг 25 феврал куни Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Сурхондарё вилоят суди, вилоят маъмурий суди судьялари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят давлат бошқарув органларининг масъул мансабдор шахслари иштирокида ўтказилган семинар йиғилишида ҳудудни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши юзасидан фуқароларга, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўз олган судьялар ҳудудни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши юзасидан фуқароларга, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш масалалари юзасидан фикр билдириб, суд ишларини юритиш давомида аниқланган маъмурий органлар томонидан амалииётда йўл қўйиляётган камчиликларга тўхталди ҳамда муаммоларни бартараф этиш, масалаларга ечим топиш юзасидан ўз мулоҳазаларини баён қилди.

Бундан ташқари, семинар йиғилишида маърузачилар ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги“Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги 36-сон қарори, “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 37-сон қарори, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 38-сон қарорининг мазмун моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар берди.

Семинар йиғилиши сўнгида ҳокимлик ва мутасадди ташкилотларнинг иштирокчи вакиллари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан турли саволлар берилиб, ушбу масалаларда ечим топиш юзасидан соҳа мутахассислари, судьялар томонидан тушунтиришлар берилди.

Сурхондарё вилоят маъмурий

суди судьяси Д.Жўраев

 

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button